16 подписчиков
🍀#MOTIVATSIYA
Мақсадингиз қанча улкан бўлса, демак яшашга ҳам шунча куч топасиз. Йўлдаги тўсиқларни енгиб ўтасиз. Чунки мақсадингиз қуёшдай порлаб ўзига чорлайверади. Сизда шундай мақсад борми?
Биласизми, инсоннинг кучи унинг мақсадларида! Қаноти-орзуларида! Юраги-ўзига ишончи ва муҳаббатида! Шундай экан, қанот қоқинг, орзу қилинг! Кучли бўлиш учун мақсад қўйинг! Ўзингизга ва атрофингизга меҳрли бўлинг, ишонч пайдо бўлади. Афсусланманг. Ўтган кунларингизни ўзгартириб бўлмайди. Аммо келажакни ўзгартириш мумкин! Сўнгги нафасингизгача умид бор!
Умид юлдузингиз порлаб турсин, қадрдонлар!
Хайрли кун!
❗️Jizzaxnewsга обуна бўлишни унутманг
Около минуты
14 декабря 2023