Найти тему
16 подписчиков

#Lirika


Тескарига оққан дарёлар қайтди,
Тоғларда йўқолган садолар қайтди,
Мени излаб кетган нидолар қайтди,
Болалик қайтмади. Қайтмади.

Сомонлар янчилмай қолган куз пайти
Адирлар заъфарон алвидо айтди.
Мени олиб кетган подалар қайтди,
Болалик қайтмади. Қайтмади.

Бу кўча, бу ҳовли, бу уй, бу тандир
Бир кун сесканади, сассиз сиқтайдир:
Ўн йил ғойиб бўлган олапар қайтди!
Болалик қайтмади. Қайтмади.

Қолдириб кетдимми уни даштларга?
Ёки топширдимми шиддат, шаштларга?
Бўзлаб чорласам-да, битиб хатларга
Болалик қайтмади. Қайтмади.

Қалдирғочлар қайтди. Тойлар от бўлди.
Юртнинг тоғу тоши менга ёд бўлди,
«Уҳ» деганим менинг хотирот бўлди,
Болалик қайтмади. Қайтмади…

✍️ Сирожиддин САЙЙИД

Jizzaxnewsга обуна бўлишни унутманг

I ✅ WEB I ✅ Telegram I ✅ Youtube
I ✅ Facebook I ✅ Dzen
#Lirika  Тескарига оққан дарёлар қайтди, Тоғларда йўқолган садолар қайтди, Мени излаб кетган нидолар қайтди, Болалик қайтмади. Қайтмади.
Около минуты