17 подписчиков
#BUYUKINSONLAR
Бугун 12 декабрь, таниқли ёзувчи Чингиз Айтматов туғилган кун.
🔹Чингиз Тўрақулович Айтматов ХХ аср қирғиз адабиётининг энг истеъдодли ва жаҳонга танилган йирик намояндаларидан биридир.
🔹 У 1928 йил 12 декабрда Қирғизистоннинг Талас водийсидаги Шакар овулида туғилган.
🔹 Чингиз дастлаб рус мактабида, кейин қирғиз мактабида ўқиди, қишлоқ шўросида котиб, солиқ йиғувчи, бригада ҳисобчиси бўлиб ишлади.
🔹 Адиб номини илк бор халқаро миқёсда машҳур қилган, 1958 йилда ёзилиб, жаҳон халқларининг 40 дан ортиқ тилларига таржима қилинган асар «Жамила» қиссаси бўлди.
🔹«Жамила» қиссасини Луи Арагон «Муҳаббат ҳақида ёзилган жаҳондаги энг ажойиб қисса» деб атаган.
🔹 Қирғизистон Реслубликасида Чингиз Айтматов номидаги Халқаро «Олтин медал» мукофоти таъсис этилган (1999).
🔹 Чингиз Айтматовнинг асарлари 80 дан ортиқ хорижий тилларга таржима қилинган.
🔹 Чингиз Айтматов 2008 йил вафот этган.
‼️Каналга аъзо бўлишни унутманг
Около минуты
12 декабря 2023