Найти тему
16 подписчиков

#kiber_ogohlik


Ижтимоий тармоқ ҳамда мессенжерларнинг канал ва гуруҳларида “Сиз пул ютиб олишингиз мумкин, давлат томонидан моддий ёрдам кўрсатилмоқда, менга овоз беринг” каби сохта хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда. Айрим ҳолларда билиб-билмай ушбу эълонларда кўрсатилган ҳаволани босиш орқали пластик картадаги пулларимиздан айрилиб қолиш ҳеч гапмас.

Огоҳ бўлинг! Ҳеч ким Сизга шунчаки пул бериб қўймайди, бу фирибгарларнинг навбатдаги хийласи эканлигини унутманг!

Шунчаки қизиқиш орқали ҳаволга кириб пластик картадаги пулларингиздан айрилган бўлсангиз, шу вақтнинг ўзида зудлик билан ички ишлар органларининг 102 қисқа рақамига ёки 99-501-07-00, 99-770-04-29 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг. Бу орқали пулларингизни қайтариб олиш имкони кўпроқ бўлади ва жиноятни иссиқ изида фош этишга ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.
#kiber_ogohlik  Ижтимоий тармоқ ҳамда мессенжерларнинг канал ва гуруҳларида “Сиз пул ютиб олишингиз мумкин, давлат томонидан моддий ёрдам кўрсатилмоқда, менга овоз беринг” каби сохта хабарларга...
01:15
Около минуты