Найти в Дзене
16 подписчиков

​​#MARKAZIYOSIYO #Yangiliklar


🇰🇿Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳостелдаги ёнғин оқибатида 13 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди, деб ёзмоқда Tengrinews шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаментига таяниб.

🇰🇿Олмаота вилояти ҳокимлиги раҳбари ҳостелдаги ёнғинда ҳалок бўлган қозоғистонликларнинг оиласига 1 миллион тенгедан (тахминан 2 минг 174 доллар) пул ажратилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Nur.kzхабар берди.

🇹🇲Туркманистон парламенти 2024 йилги давлат бюджетини даромадлар ва харажатлар бўйича 102,3 миллиард манат (29,2 миллиард доллар) миқдорида тасдиқлади. Қонун маҳаллий матбуотда эълон қилинди.

🇮🇷🇹🇲Эрон ва Туркманистон Машҳаддан Ашхободга парвозларни йўлга қўйишга келишиб олди, деб хабар бермоқда Mrud News форс нашри. Йўловчилар ва юкларни ташиш жадвали яқин икки ой ичида аниқланади.

🇹🇯Тожикистон ҳукумати республика Жиноят кодексига ўзгартиришларни маъқуллади, унга кўра вояга етмаганларга нисбатан ножўя ҳаракатлар учун жазо кучайтирилмоқда. Агар илгари бундай жиноятлар учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланган бўлса, эндиликда саккиз йилгача қамоқ жазоси берилади. Бу ҳақда Asia Plus хабар берди.

‼️Каналга аъзо бўлишни унутманг

I ✅ WEB I ✅ Telegram I ✅ Youtube
I ✅ Facebook I ✅ Dzen
​​#MARKAZIYOSIYO  #Yangiliklar  🇰🇿Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳостелдаги ёнғин оқибатида 13 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди, деб ёзмоқда Tengrinews шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаментига
1 минута