16 подписчиков
Сўнгги соатларда
➖🇺🇿 Навбатдаги ташриф Озарбайжонга: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига келди — Prezident.uz.
➖ 🩺 Вазият жиддий(ми): “Ўзбекистонда ёшлар орасида грипп тарқалиши бўйича Тошкент аҳолиси юқори ўринда” — ССВ.
➖🇮🇳 Бунақасини эшитмагансиз: Ҳиндистон фуқароси 38 та тиши билан энг кўп тишли аёл сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди — India Today.
➖🇵🇸 Етишмовчилик кузатиляпти: Ғазо секторига келаётган дори-дармонлар маҳаллий шифохоналарга бир кунга ҳам етмаяпти — Al Jazeera.
➖🇧🇬 Ҳечдан кўра кеч: Болгария Европа Иттифоқининг қарори билан Шенген зонасига қабул қилиниши мумкин. Таклиф декабрь ойида аъзо давлатлар овозига қўйилади. — Euronews.
➖🇦🇷 Фанатлар диққатига: Аргентина терма жамоаси Лионель Мессининг 2022 йилги Жаҳон чемпионатида кийган футболкаларини кимошди савдосига қуймоқчи— The Guardian.
➖🇵🇪 Археологлар изланишда: Перуда минг йиллик мумиё ва эрамиздан аввалги 3500 йилларга оид зинапоялар топилди — Аndina.
Около минуты
24 ноября 2023