17 подписчиков
#VILOYATYANGILIKLARI
ХИТОЙЛИК ЭКСПОРТЁРЛАР ТАШРИФИ
Вилоятимизда экспортёр компаниялар учун сервис ва тренинг маркази ташкил этилади. ВМВ XOLDING компанияси Хитойнинг Alibaba.соm компанияси вакиллари билан ўзаро манфаатли учрашув ташкил қилди.
Мулоқот давомида меҳмонларга ВМВ XOLDING компаниясининг фаолияти, инвестиция дастури тақдимоти таништирилди. Хитойлик ишбилармонларга вилоятимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, мева, савзавот, полиз ва заъфарон етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш лойиҳалари тақдим этилди.
Учрашувда Ўзбекистонда онлайн савдо платформасини оммалаштириш, Жиззах вилоятида экспортёр компаниялар учун сервис ва тренинг марказини ташкил қилиш орқали ВМВ XOLDING ва Alibaba.соm ўртасида шерикчиликни стратегик ҳамкорлик даражасига олиб чиқиш вазифалари муҳокама қилинди.
‼️Каналга аъзо бўлишни унутманг
I ✅ Facebook I ✅ Dzen
Около минуты
4 декабря 2023