Найти в Дзене
16 подписчиков

​​#VILOYATYANGILIKLARI


МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати медиа марказида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибияти мудири иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманини вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Акмал Биноқулов очиб берди.

Шундан сўнг Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибияти мудири, коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши котиби Нодира Каримова фаолияти тўғрисида тўхталиб ўтди.

Бугунги кунда Халқ депутатлари вилоят Кенгашида 56 нафар депутат, туман (шаҳар) кенгашларида 323 нафар депутатлар фаолият юритади. Ўтган давр мобайнида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 6 та сессияси ўтказилиб, 155 та масалалар муҳокама қилинган бўлса, туман (шаҳар) кенгашларининг 95 та сессиясида 1482 та масалалар муҳокама қилинган.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти томонидан маҳаллий кенгашлар, доимий комиссиялар ва депутатлар фаолиятининг келгусидаги фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида чора-тадбирлар режаси белгилаб олинган.

Матбуот анжуманида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

‼️Каналга аъзо бўлишни унутманг

I ✅ Facebook I ✅ Dzen
​​#VILOYATYANGILIKLARI  МАТБУОТ АНЖУМАНИ  Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати медиа марказида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибияти мудири иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Около минуты