16 подписчиков
#bugun_Forishda_
Оила ва хотин қизлар бўлими ташаббуси билан “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили амалга оширилаётган “Боғдон” маҳалласи Фидокорлар кўчасининг сариштали хонадонларининг бирида амалий семинар ташкил этилди.
Унда иштирокчиларга хонадон маданиятини юксалтириш, қурилиш меъёрлари ва санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш, ёнғин хафсизлиги чораларини кўриш, газ ва электр ускуналаридан тўғри фойдаланиш, молхона, товуқхона, қўйхона, қуёнхона кабиларни тоза сақлаш, уй-рўзғор учун дахлдор жойларни озода тутиш бўйича керакли тавсиялар берилиб, ҳаммом, ҳожатхона, ётоқхона, ошхонани жиҳозлашда қўйиладиган гигеник талаблар ҳақида тушунчалар берилди.
Jizzaxnews каналимизга уланиш учун расмий манбалар
Около минуты
21 ноября 2023