16 подписчиков
#kuzgi_ta`til_kunlarida
Ўқувчиларнинг биринчи чорак таътили давомида вилоят қўғирчоқ театри ҳамда мусиқали драма театрида 20 та турли мавзудаги спектакллар намойиш этилмоқда.
— Қўғирчоқ театри ҳар куни ёш томошабинлар билан гавжум, — деди театрнинг адабий ишлар бўлими мудири Гулчеҳра Салимова. — 6 кундан буён 1000 нафарга яқин ўқувчилар, ўқитувчилар ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ташриф буюришди.
“Қувноқ айиқчалар”, “Алдашни билмайдиган тулки”, “Сабоқ” каби кўплаб спектакллар болаларнинг бадиий асарларга бўлган қизиқишларини оширмоқда. Қолаверса, ота-оналарга бир хуш хабарни таъкидлашим жоизки, кичкинтойлар учун ҳатто дам олиш кунлари ҳам театримиз эшиклари очиқ. Ҳар якшанба кунлари соат 11:00 ва 14:00 да қизиқарли саҳна асарлари намойиш этилмоқда.
Гулчеҳра ХИДИРОВА.
Около минуты
8 ноября 2023