16 подписчиков
#Zulfiyaxonim_qizlari_Forish
Бугун Фориш туманидаги 18-сонли Мусиқа ва санъат мактабида Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодлар ўртасида танловнинг туман босқичи ўтказилди. Очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этилган танловда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган қизлар иштирок этишди.
-Зулфия номидаги Давлат мукофоти иқтидорли ёшларнинг ютуқлари, ибратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш учун 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида топшириб келинмоқда, - дейди танлов ҳайъат раиси, туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Э.Умматова. – Айнан шу танлов йил сайин туманимизда фаол ва истеъдодлилар кашф этилишига сабаб бўлаяпти.
Танловда фаол қатнашган иштирокчиларга туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва аудио китоблар тақдим қилинди.
Около минуты
8 ноября 2023