16 подписчиков
#Дунё_нигоҳимизда
🇪🇬🇮🇱 Нақд пул етишмовчилигига дучор бўлган Абдулфаттоҳ ас-Сисий ҳукумати Ғазодан кўчирилган фаластинликлар учун ўз чегараси эшикларини очса, Исроил Мисрнинг халқаро қарзларини Жаҳон банки орқали кечиб юборишни таклиф қилмоқда — Ynet нашри.
🇸🇦🇺🇸🇮🇱 2034 йилда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Шунингдек, Саудия Исроилни ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун мамлакатда АҚШ ҳаво мудофаа тизимларини жойлаштиришга рухсат берди.
🇧🇴🇮🇱 Боливия ҳукумати Исроил билан дипломатик алоқаларни узишини эълон қилди — Reuters
🇺🇸 АҚШ Яқин Шарқдаги Қуролли Кучлар Марказий Қўмондонлиги (CENTCOM) масъул бўлган ҳудудга қўшимча 300 нафар ҳарбийни юборишга қарор қилди — Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер.
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Агар Вашингтон Киевни қўллаб-қувватлашни тўхтатса, Россия Украинада ғалаба қозонади, деди Пентагон раҳбари Ллойд Остин.
🇺🇦 Украина Президенти девонининг собиқ маслаҳатчиси Алексей Арестович: "Зеленский ўзини диктатор каби тутади ва оммавий равишда коррупцияни ривожлантиради", деди.
🇮🇱 Исроил армияси Ғазо секторига беш томондан ҳужум қилмоқда. Бу ҳақда Ал Арабия телеканали хабар берди.
🇮🇱🇺🇸🇵🇸 АҚШ ва Исроил Ғазонинг келажаги учун вариантларни, жумладан, агар Исроил кучлари ХАМАСни қувиб чиқаришга муваффақ бўлса, АҚШ қўшинларини ўз ичига олиши мумкин бўлган кўп миллатли куч яратиш имкониятини ўрганмоқда - Bloomberg
1 минута
1 ноября 2023