16 подписчиков
#Ekologiya
‼️Барг-хазонларни ёқиш инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади
Бугунги кунда кўчалар, хонадон ва кўп қаватли уйлар атрофида хазон уюмларини кўп учратяпмиз. Кўпгина инсонлар учун хазон уюмларидан қутулишнинг осон йўли-бу уларни ёқиб юборишдир. Лекин хазонлар ёқилганда ҳаводаги кислород миқдори камайиб, карбонат ангидрид ва бошқа заҳарли газлар миқдори ошади. Бир (1) кило хазон барги ёқилганида атмосферага ҳавосига 3 кг углерод оксиди тарқайди. Тутун таркибидаги ис гази организм ҳужайраларида кислород танқислигини юзага келтиради, юракнинг иши тезлашади, қон босими юқори бўлган, юқори нафас йўли касаллиги билан оғриган беморларда касаллик ҳуружи бошланиши мумкин. Агар бундай хатоликларга йўл қўяётган инсонларнинг экологик савияси мукаммал бўлганида бу ишларни ўзларига муносиб кўрмаган бўларди.
Хазонларни ёқишдан олдин яқинларингиз саломатлигига қанчалик зарар етказаётганлигиз ҳақида ўйлаб кўринг!
Жиззах вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати
Около минуты
31 октября 2023