Найти тему
16 подписчиков

​​#Ob_havo


Cиноптиклар ноябр ойида об-ҳаво қандай бўлиши тўғрисида маълумот берди

2023 йил ноябр ойида республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари +5...+10 даражадан +0...+5 даражагача, кундуз кунлари +15...+20 даражадан +7...+12 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Ўзбекистонда октябр ойининг охирги кунида ёғиб ўтган ёмғир ва совуқдан сўнг, ноябр қуруқ ва анча илиқ об-ҳаво билан бошланади.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, ойнинг биринчи беш кунлигида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол бироздан ўртача тезликкача эсади.

1 ноябрда кундузи ҳаво ҳарорати +17...+19 даража илиқ бўлади, 2-5 ноябр кунларига +21...+24 даражагача аста-секин кўтарилади. Фақат кечаси ва эрталаб +5...+10 даража бўлган ҳарорат билан салқин бўлиши кузатилади.

Кейинчалик, ойнинг охиригача, "Ўзгидромет"нинг дастлабки баҳолашига кўра, 2023 йил ноябр ойида республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари +5...+10 даражадан +0...+5 даражагача, кундуз кунлари +15...+20 даражадан +7...+12 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Совуқ ҳаво даврларида эса кечаси ва эрталаб -0...-2 даражагача бўлиши мумкин.

Республика шимолида анча паст ҳарорат фонида - ҳарорат кечалари +2...+7 даражадан -2...-7 даражагача, кундуз кунлари +10...+15 даражадан +7...+12 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Ушбу ноябр ойида ёғингарчилик меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида ёғади, совуқ даврларда эса қорга айланади.

Jizzaxnews каналимизга уланиш учун расмий манбалар

I ✅ WEB I ✅ Telegram I ✅ Youtube
I ✅ Facebook I ✅ Dzen
​​#Ob_havo  Cиноптиклар ноябр ойида об-ҳаво қандай бўлиши тўғрисида маълумот берди  2023 йил ноябр ойида республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари +5...+10 даражадан +0...
1 минута