Найти тему
16 подписчиков

#Нигоҳимизда_Марказий_Осиё


🇰🇬 Қирғизистон Жогорку Кенеши депутати Мирлан Самийкожо республика байроғини ўзгартириш ташаббусига қарши чиқди. У қонун чиқарувчи орган йиғилишида ўз позициясини билдирди.
“Бошқа иш билан шуғулланайлик. Келинглар, байроққа тегмайлик. 30 йилдан бери яшаб келаётган давлат рамзида қуёш нурлари бор. Олов, аланга аломатлари. Агар кунгабоқар деб қаралаётган қуёшни нурларини тўғри қилиб ўзгартирсак, у дулавратотуга айланади. Муҳимроқ ишлар турганида байроқ билан шуғуллансак, халқ бизни кечирмайди”, — деган депутат. Манба

🇰🇬Бугунги кунда Қирғизистоннинг асосий кредитори Хитойнинг Эксим банки ҳисобланади. Ундан 1,7 миллиард доллардан ортиқ қарзи бор. Қолаверса, республика раҳбари Алмазбек Атамбаев президент бўлган даврида тегишли банкдан умумий қарзнинг 90 фоизи олинган.-Манба

🇰🇿Остона, Чимкент ва Қозоғистоннинг қатор вилоятларида 26 октябрь куни қор, бўрон, кузатилиб, ерлар музлаши ва шамол кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Казгидромет”га таяниб, “Нур.кз” хабар берди.
#Нигоҳимизда_Марказий_Осиё  🇰🇬 Қирғизистон Жогорку Кенеши  депутати Мирлан Самийкожо республика байроғини ўзгартириш ташаббусига қарши чиқди.
Около минуты