17 подписчиков
#Нигоҳимизда_Марказий_Осиё
🇰🇿😱😱Қозоғистонда қизамиқ билан касалланишнинг кескин ўсиши қайд этилди, сўнгги бир ҳафта ичида касалланганлар сони 30 фоизга ошди. Ақтўбе вилоятида йил бошидан буён мингдан ортиқ аҳоли вакили хавфли касалликка чалинган. Ҳозир олти нафар чақалоқ реанимацияда.-Манба
🇦🇫Афғонистонда юз берган зилзилалардан зарар кўрган ҳудудларни тиклаш учун 93 миллион доллар керак бўлади, деб хабар бермоқда БМТ ахборот маркази.
🇰🇬Зиёратчиларни Ҳажга рўйхатга олиш 9 ноябрда бошланади ва 20 ноябргача давом етади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси муфтийсининг биринчи ўринбосари Самидин Қори Атабаев матбуот анжуманида маълум қилди.
🇹🇯24 октябр куни бутун дунёда нишонланадиган БМТ куни муносабати билан Тожикистон ҳукумати ва БМТ томонидан мамлакатнинг Миллий музейида кўргазма ташкил этилди. Кўргазма барқарор ривожланиш учун шерикликка бағишланган.
Около минуты
25 октября 2023