14 подписчиков
Илҳом ШЕР
ОТАЖОН
Юз ёшда ҳам бӯлинг бақувват,бардам,
Ҳар кунингиз ӯтсин мисоли байрам,
Кӯзингизда кӯрмай зарра қайғу,ғам,
Оллоҳим асрасин сизни отажон!!!
Ёмғир билан замин кӯкарар албат,
Дуо билан улус кӯкарар албат,
Бизга куч бағишлар,сизни муҳаббат
Оллоҳим асрасин сизни отажон!
Қӯлласинлар сизни ҳазрат Иброҳим,
Айласинлар доим иззат Иброҳим,
Росулуллоҳ десин менинг ҳамроҳим
Ҳар икки дунёда сизни отажон!!!
Йӯлласинлар Оллоҳ субҳидам салом,
Фаришталар қилсин Иззат,эхтиром,
Юракка ӯрнашган,энг сӯнги калом,
Оллоҳим асрасин сизни отажон!!!
Юз ёшда ҳам бӯлинг бақувват,бардам,
Ҳар кунингиз ӯтсин мисоли байрам,
Кӯзингизда кӯрмай зарра қайғу,ғам,
Оллоҳим асрасин сизни отажон!!!
14-май/2023-йил/деҳмой/
Около минуты
25 июня 2023