14 подписчиков
Илҳом Шер
ӮГИТ
(Сингилларга)
Севаман деб айтиб қӯяр номига,
Илинтириш мақсад,алдов домига.
Улар севги нима ҳаргиз билишмайди,
Севгисини изҳор қилар номига!
Бу ишидан бӯлмайдилар хижолат,
Билишмайди аҳир бу ҳам жиноят,
Нафси қонса ташлаб қочар ниҳоят,
Илинтириш мақсад,алдов домига.
Жонингга жон бӯлмайдилар хушёр бӯл,
Ӯз ҳолингга қӯймайдилар хушёр бӯл,
Севаман деб,суймайдилар хушёр бӯл,
Илинтириш мақсад,алдов домига.
Сенга яқин келса сурил,қоч нари,
Ҳаволанма,деса сени гулпари,
Эҳ,билмайман сингилжон бунинг бари,
Илинтириш мақсад,алдов домига.
Севаман деб айтиб қӯяр номига,
Илинтириш мақсад,алдов домига.
Улар севги нима ҳаргиз билишмайди,
Севгисини изҳор қилар номига!
ГУЛИМ....
Гулим кел,юрагим қизиган тандир,
Меҳр нонларингни совимай ёпгин.
Сен учун оғушим,Она Ватандир,
Кел,кӯнгил заҳмига бир чора топгин...
Кӯзларни ёшини дӯл қилмай фироқ,
Ё кӯнгил гулзорин чӯл қилмай фироқ,
Қӯёшдай куйдириб кул қилмай фироқ,
Кел,кӯнгил заҳмига бир чора топгин...
Кӯзлари юлдузим,эй юзи ҳилол,
Қани ҳузуримга югургин,чопгин.
Айтар сӯзим ҳаргиз келмасин малол,
Кел,кӯнгил заҳмига бир чора топгин...
Мен ғариб онанинг,ғариб боласи,
Ӯша муштипарнинг мунгли ноласи,
Кӯк ӯпар тоғларнинг гули лоласи,
Кел,кӯнгил заҳмига бир чора топгин....
Гулим кел,дил боғин ӯтлар босгандир,
Меҳринг теша айлаб,тозалаб чопгин.
Сен учун оғушим жаннат маскандир,
Кел,кӯнгил заҳмига бир чора топгин....
Гулим кел...
1 минута
25 июня 2023