11 подписчиков
ТОШПТИ ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ШАХСЛАРНИ БЕПУЛ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗДИ
Тошкент педиатрия тиббиёт институти жамоаси томонидан Тошкент имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган 2-сон касб-ҳунар мактабида 2023 йил апрель ойида имзоланган икки томонлама тузилган “Йўл харитаси”да белгилангна вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 июнь куни институт профессор-ўқитувчилари мазкур таълим муассасасига тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташриф буюрдилар.
Бунда, эндокринолог, терапевт, невролог, акушер-гинеколог, психиатр, офтальмолог, оториноларинголог каби мутахассислар мактаб ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказдилар.
Соғлиғида муаммоси бор ўқувчиларга керакли муолажалар қилиш бўйича тавсиялар берилди, зарур дори-дармонлар институт томонидан ҳомийлик қилиниб олиб берилди.
Около минуты
17 июня 2023