20 подписчиков
Айни кунларда Жиззах шаҳридаги "Заргарлик" маҳалласида жойлашган 25, 26, 27 ва 28-кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари қизғин тус олган.
Президентнинг "Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарорига асасон "Заргарлик" маҳалласида йўлга қўйилган таъмирлаш ишларига 3,5 млрд сўм миқдорида маблағ жалб этилган.
Маҳалланинг 50 та турар жой масканининг том қисмини янгилаш, 19 та уй жойларнинг ертўласидаги муҳандислик коммуникация қувурларини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
23 января 2025