Найти тему
11 подписчиков

КОРЕЯНИНГ ЙИРИК ГАЗЕТАСИДА ТОШПТИ ТЎҒРИСИДА МАҚОЛА ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ


Корея Республикасининг энг йирик оммавий ахборот воситаларидан бири - The JoongAng газетаси Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Кореянинг «Daegu Haany University» университети ўртасдаги ҳамкорлиги ҳамда институт ходимларининг "Шарқ табобати" йўналиши бўйича Кореядаги клиник стажировкаси тўғрисида мақоласини эълон қилди.

Мақолада мутахассислар томонидан ўтилган стажировка тавсилотлари, мазкур стажировка дастури доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда ўзбекистонлик ва кореялик мутахассислар, хусусан Тошкент педиатрия тиббиёт институти билан ушбу йўналишдаги ҳамкорлиги масалалари ёритилган.

Мақола билан танишиш учун ҳавола:


Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 28 июлидан 11 августига қадар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва ёш ходимлари Кореянинг «Daegu Haany University» университетида шарқ табобати бўйича клиник стажировкада иштирок этиб, ўз малакаларини ошириб келдилар.


Около минуты