Найти в Дзене
12 подписчиков

Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида уюштирилган намойишдан жуда қайғуга тушдим. Норозичилик намойиши юртимиз равнақини кўра олмайдиган, икки халқ тинчлигини бузиш ва кўп йиллик қардошлик алоқаларини узишга қаратилган. Мамлакатимизда бу каби уринишлар кўп бўлган ва бундай синовларни биргаликда енгиб келмоқдамиз.


Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ижобий ишлар қаторида тиббиётда ҳам сезиларли натижаларга эришилмоқда.

Бу борада, инсон органлари ва тўқималарни кўчириб ўтказиш бўйича имзоланган Қарордан сўнг жорий йилда Нукус шаҳрида 12 нафар, Беруний туманида эса бир нафар беморда илк бор буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди ва 2023 йилдан бошлаб бу амалиётларни тўлиқ йўлга қўйиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази зарур тиббиёт ускуналар билан таъминланади.

Қорақалпоғистонда бўлган воқеалар, эт ва тирноқ бўлган икки миллатнинг ўртасидаги дўстликка таъсир этмаслигига ишонаман.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Б.Т.Даминов

@daminovbotirturgunpulatovich

@tashpmi_press
Около минуты