11 подписчиков
ТОШПТИДА "ҚВЗ" КЎРИК-ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ
2022 йил 1 июнь куни Тошкент педиатрия тиббиёт институтида "Талабалар баҳори - 2022" фестивали доирасида талаба-ёшлар ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови институт босқичининг ФИНАЛИ талаба-ёшларга жўшқинлик ва хушкайфият улашган ҳолда кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Ўтказилган финал беллашувида 500 дан зиёд талаба-ёшлар томошабин сифатида иштирок этдилар.
Танловда институтнинг барча факультетларида таҳсил олаётган иқидорли талабаларидан иборат 3 та жамоа ўз ҳазиллари билан чиқишлари ва актёрлик маҳоратлари орқали беллашдилар.
Иштирокчиларнинг ҳар бир чиқишлари институтнинг раҳбарияти, жамоат ташкилотлари ва профессор-ўқитувчиларидан иборат таркибда шакллантирилган ҳакамлар Ҳайъати томонидан бахолаб борилди.
Якуний натижаларга кўра, ғолиблар қуйидагича бўлди:
1 ўрин - Тиббий-педагогика ва даволаш факультети - “Вагус” жамоаси.
2 ўрин - 2-Педиатрия ва тиббий-биология факультети - “Миллий Арт” жамоаси;
3 ўрин - 1-Педиатрия ва халқ табобати факультети - “Скалпель” жамоаси.
Танлов ғолиблари пул мукофоти билан муносиб тақдирланадилар:
1 ўрин - 3 000 000 сўм;
2 ўрин - 2 000 000 сўм;
3 ўрин - 1 000 000 сўм.
@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press
1 минута
3 июня 2022