Найти тему
12 подписчиков

​​ТОШПТИ КЛИНИКАСИДА ДАВОЛАНАЁТГАН БОЛАЛАРГА БАЙРАМОНА ТАДБИР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ


Тошкент педиатрия тиббиёт институти жамоаси 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болаларни табриклади.

2022 йил 1 июнь куни Тошкент педиатрия тиббиёт институти раҳбарияти бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар ва шифокорлар жамоаси институт клиникасида даволанаётган бемор болаларни байрам билан табриклади.

Клиника ҳудудида жажжи беморларни институт жамоаси ва тиббиёт ходимлари табриклаб, уларга эсдалик совғалар топширдилар. Шунингдек, клиника беморларига махсус байрамона дастур ва ёш томошабинлар театри томонидан саҳна кўринишлар намойиш этилди.

@daminovbotirturgunpulatovich

@tashpmi_press
​​ТОШПТИ КЛИНИКАСИДА ДАВОЛАНАЁТГАН БОЛАЛАРГА БАЙРАМОНА ТАДБИР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ Тошкент педиатрия тиббиёт институти жамоаси 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан болаларни...
Около минуты