12 подписчиков
ТОШПТИ ЖАМОАСИ ТИББИЙ ПРОФИЛАКТИК КЎРИКЛАР АКЦИЯСИ ИШТИРОК ЭТДИ
1-июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Инсон қадри учун!” шиори остида тиббий профилактик кўриклар акцияси ўтказилди.
2022 йил 31 май куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчасида кўп тармоқли марказий талабалар поликлиникаси ҳудудида сайёр текин тиббий кўрик ва соғломлаштириш акцияси ташкил этилди.
Аҳоли саломатлигини асраш, болаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича профилактик текин тиббий кўрикка Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг тажрибали стоматолог, лор, ортопед, педиатр, терапевт, жарроҳ, окулист, психиатр, невролог, кардиолог, дерматолог, аллерголог, гинеколог, уролог, невропатолог, эндокринолог, онкологлар каби профессор-ўқитувчилари ва шифокор-мутахассислари жалб этилди.
@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press
Около минуты
2 июня 2022