Найти в Дзене
65 подписчиков

Озишнинг синалган усуллари


Чиройли қоматга эришиш биз ўйлаганчалик қийин эмас. Исталган натижага эришиш ва уни сақлаб қолиш учун тўғри овқатланиш ва қуйидаги тавсияларга амал қилиш етарли.

Чиройли қоматга эришиш бу:

1. Овқатланишдан 15 дақиқа олдин бир ёки икки стакан сув ичиш.

2. Кун давомида 1,5-2 литр сув ёки кўк чой ичиш.

3. Юқори калорияли егуликларни кундузги соат 12га қадар истеъмол қилиш.

4. Барча ёғли гарнирларни сабзавотлига алмаштириш.

5. Охирги овқатланишни ухлашдан 3-4 соат олдин амалга ошириш.

6. Овқатни сув билан бирга ичмаслик ва овқатдан кейин 40 дақиқа давомида суюқлик истеъмол қилмаслик.

7. Ҳафтада бир маротаба фақат творог ва кўк чой билан чекланиш.

8. Кўпроқ пиёда юриш, юқорига лифт эмас, балки зина ёрдамида кўтарилиш.

9. Ҳар қандай ҳолатда нонушта қилиб олиш ва буни қолдирмаслик.

10. Унли ва ширин пишириқларни таомномадан ўчириш ёхуд камайтириш.

11. Ҳар куни уйғонишингиз билан осон жисмоний машқларни бажаринг, бу организмдаги моддалар алмашинуви жараёнини тезлаштиради.

Ёғларни парчалайдиган коктейл

Бир стакан қатиқ (ёғлилик даражаси 0,1-2,5%) ичига ярим ош қошиқ долчин ва шунча миқдорда занжабил ҳамда бир чимдим қизил қалампир солиб аралаштиринг.

Тайёр ичимликни эрталаб ва кечқурун ухлашдан олдин ичиш тавсия этилади. Доимий равишда истеъмол қилинган мазкур ичимлик ёрдамида бир ой ичида сиз 3-4 кг вазндан халос бўласиз.
1 минута