65 подписчиков
Инсонларга ҳаёт муҳлатининг тугаётгани, Қиёмат куни тобора яқинлашаётгани ҳақида хабар бергувчи оят-аломатларнинг аён қилиниши ҳам Аллоҳ раҳматидир.
Ушбу оят-аломатлардан ибрат олиб, инсонлар шояд ўзларини ўнглаб олсалар. Гуноҳлардан тавба-тазарру этиб, Парвардигорлари тоат-ибодатига астойдил киришсалар. Қиёматнинг яқинлиги ҳақидаги энг биринчи аломат Муҳаммад алайҳиссаломнинг юборилишлари эди.
Расулуллоҳ (с.а.в): “Мен пайғамбар этиб юборилганимда Қиёмат мана шундай эди”, дея ўрта ва кўрсаткич бармоқларига ишора қилдилар.
Холид ибн Умайрдан (р.а) ривоят қилинадики: “Расулуллоҳ (с.а.в) бизга хутба ўқидилар. Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиб сўз бошладилар: “Дунё узилишини эълон қилди. Ковушини орқага бурди. Ундан (дунёдан) фақатгина бир томчи қолди. Бу худди соҳиби охирги томчисини ичаётган идиш (туби) даги (сўнгги) томчи кабидир”
(Аҳмад ва ибн Жарирлар ривояти. “Санади саҳиҳ”)
Расмий сайт: rivoyatlar.ru
Ижтимои-тармоқларимиз👇
Реклама бўлими: @hamkorimuz
Дўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
☪ @Rivoyatlar ☪
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Около минуты
22 апреля 2022