49 подписчиков
ТИРИК СУВНИ КАНДАЙ ТАЙЁРЛАШ МУМКИН?
Озиш учун , соғлик учун ва организмни тозалаш учун тирик сув ичиш тавсия қилинади . Тирик сув нима у? Уни қаердан олсам бўлади ёки қандай тайёрланади деяпсизми? Мархамат танишинг!
1 литрлик идишга қайнатилмаган тоза сув оласиз, уни музхонага қўясиз. Бироз тургандан сўнг, устида юпқа муз қавати хосил бўлади, уни олиб ташлайсиз ва яна қайтадан музхонага қўясиз. 2/3 қисми музлагандан сўнг қолган 1/3 қисмини тўкиб ташлайсиз. Сизда музлаган 2/3 қисми қолади, бу ўртача 650 мл сув. Мана шу қисимини истеъмол қиласиз, албатта илитилган холда! Агар ёдингиздан кўтарилиб бутунлай музлаб қолган бўлса 1/3 қисмини муздан тушишини кутасиз, ўша қисмини тўкиб ташлайсиз.
Нега айнан Тирик сув? Тирик сувнинг организм учун фойдалари:
1. Сийдик-айириш тизими, туз касалликларини олдини олади ва даволайди
2. Ошқозон-хазм тизими фаолиятини яхшилайди
3. Атеросклерозда жудаям фойдали
4. Организмда ортиқча тузлар йиғилишидан сақлайди.
5. Эрталаб уйғонганда шишишлардан сақлайди .
6. Озишга ёрдам беради.
7. Қабзиятга йўл қўймайди
Эслатма: бу сувдан фақат 1 сутка (24 соат) давомида фойдаланиш мумкин
Около минуты
2 апреля 2022