Найти тему
65 подписчиков

​​❓ Қиблага оёқ чўзиш гуноҳми?


 Савол:

Ассалому алайкум саволим шундан иборатки Қиблага оёқ чўзиш гуноҳми? Жавоб учун катта раҳмат

 Жавоб берди: ЎМИ фатво ҳайъати:

Ва алайкум ассалом. Узрсиз оёқни қиблага узатиш макруҳ экани борасида ҳанафий мазҳаби уламолари иттифоқ қилишган. Чунки қибла шариатимизнинг шиорларидан саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: 

وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ

яъни: "Яна кимки Аллоҳнинг шиорларини улуғ деб билса, бас, албатта, (бу) дилларнинг тақвосидандир" (Ҳаж сураси, 32-оят).

Пайғамбар алайҳиссалом мусулмонларни "қибла аҳли" деб номлаганлар. Бу ҳам қибла Ислом шиори эканига далилдир.  

Расмий сайт: rivoyatlar.ru

Ижтимои-тармоқларимиз👇


Дўстларингизга ҳам улашинг👇

══════ ❁✿❁ ═════

☪ @Rivoyatlar ☪

➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Около минуты