68 подписчиков
СУЛТОН СУЛАЙМОН ВАФОТИДАН ОЛДИН УЧ НАРСАНИ ВАСИЯТ ҚИЛГАН ЭКАН:
1) Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;
2) Бор бойликлари-жавохиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;
3) Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.
Сарой пешволари хайрон бўлиб, буни сабабини сўрашади.
СУЛТОН СУЛАЙМОН ҚУЙИДАГИ ЖАВОБНИ БЕРГАН ЭКАН:
1) Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин сўнг одамлар кўришсин хар қанча зўр табиб даволамасин, Аллохдан келган ажал олдида улар ожиздирлар, ўлим хақ.
2) Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, хар қанча мол-дунё йиғиб хам, инсон уни охиратига ортиб олиб кетолмаслигини.
3) Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, қандай катта лавозимда, давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаётганимни.
Расмий сайт: rivoyatlar.ru
Ижтимои-тармоқларимиз👇
Дўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
☪ @Rivoyatlar ☪
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Около минуты
28 января 2022