66 подписчиков
КОБАЛТНИ БЕРСАМ БИР ЙИЛДА ЖЕНТРА ОЛИБ БЕРИШИ ЖОИЗМИ?
CАВОЛ:
Мен Россияда ишлайман. Мен Россияга ишлашга кетишдан олдин машинамни бир яқин танишимга бериб кетар эдим. Ўрнига маълум бир вақтда менга бошқа машина олиб берар эди. Шу судхўрликка кирмайдими? Мисол учун кобальт машинасини берсам, бир йилда жентра олиб берса. Шу жоизми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу келишув шаръан тўғри эмас. Буни тўғрилашни йўли машинангизни нархлаб насияга маълум муддатга сотиб кетасиз, келгандан кейин келишилган пулни олиб, ўзингиз хоҳлаган машинани оласиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Расмий сайт: rivoyatlar.ru
Ижтимои-тармоқларимиз👇
Ўз фикрингизни изоҳда ёзиб қолдиришингиз мумкин!!!
Дўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
☪ @Rivoyatlar ☪
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Около минуты
24 января 2022