11 подписчиков
#o‘zmaqsadlaringnibil
⚡️ТОШПТИДА ЯКУНИЙ НАЗОРАТГА ТАЙЁРЛАНИШ ҲАФТАЛИГИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 январдаги 1-сон йиғилиши баёни ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 10 январдаги 2/10-1-сон топшириқ хатида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг тегишли Фармойиши қабул қилинди.
Унга мувофиқ:
- 2023 йил 11 январдан 17 январгача институтида кузги семестрнинг якуний назоратга тайёрланиш ҳафталиги ташкил этилади;
- талабалар фанлар бўйича якуний назорат материаллари билан таништирилади;
- кафедраларда талабалар учун масофавий (Zoom тизими орқали) онлайн маслаҳатлар ташкил этилади;
- талабалар томонидан қолдирилган машғулотларни қайта топшириш Moolde тизими орқали амалга оширилиши йўлга қўйилади (Талабалар билимини баҳолаш марказида қайта топшириладиган фанлар бундан мустасно).
Батафсил маълумот учун тегишли факултет деканинг муовинига мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ.
Около минуты
10 января 2023