12 подписчиков
ТОШПТИ ЖАМОАСИДАН ИБОРАТ ИШЧИ ГУРУҲ АНДЖИЖОН ВИЛОЯТИ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ ЎРГАНИШНИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Куни-кеча Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори профессор Б.Т.Даминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг 2022/2023 йиллар қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиш, мавсумни беталофат ўтказиш, аниқланган камчиликларни жойларда бартараф этиш ишларини ташкил қилиш мақсадида Андижон вилоятида хизмат сафарида эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бугун ҳам ўрганиш жараёнлари давом эттирилиб, ишчи гуруҳ Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиали, Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси, туғруқ мажмуи, терапия бўлимлари, Жўраполвон ОШП, Қумариқ МТП, Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси, туғруқ мажмуи, терапия бўлимлари, 58-сон оилавий поликлиникаси, Улуғнор тумани тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси, туғруқ мажмуи, терапия бўлимлари, 39-сон оилавий поликлиникаси, Деҳқонобод ОШП, Улуғбек МТП ларнинг қиш мавсумига тайёргарлик бўйича фаолияти билан танишди.
Мутахассилар иситиш тизими ҳолати, бемор ҳамда тиббиёт ходимларига яратилган шарт-шароитлар, бино-иншоотларнинг иситиш тизимларини беталофат ишлаши, қиш мавсуми учун яратилган ёқилғилар заҳираси мавжудлиги, шуниндек тиббиёт муассасаларида муқобил электр-энергия манбааларидан фойдаланишни натижадорлигини ошириш ва энг муҳими стационар тартибда даволанаётган беморлардан шифохонада яратилган шароитларга нисбатан фикр-мулоҳазаларини ўргандилар.
Ўрганиш давомида ишчи гуруҳ аъзолари мавжуд ҳолат, кутилаётган совуқ об-ҳаво шароитида муассасасаларда фуқароларга мақбул шароитларда хизмат кўрсатишни ташкил қилиш юзасидан ўз тавсияларини бериб ўтдилар.
Мазкур жараёнда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган тезкор чора-тадбирлар белгиланиб олинди.
1 минута
10 декабря 2022