11 подписчиков
ТОШПТИ РЕКТОРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ШИФОХОНАЛАРИНИНГ ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИ УРГАНМОКДА
Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори профессор Б.Т.Даминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг 2022/2023 йиллар қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганиш, мавсумни беталофат ўтказиш, аниқланган камчиликларни жойларда бартараф этиш ишларини ташкил қилиш мақсадида Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлмоқда.
Институт профессор-ўқитувчилари ва ходимларидан иборат ишчи гуруҳ кун давомида мазкур вилоятдаги Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси, Андижон вилояти руҳий касалликлар шифохонаси, Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиали каби шифохоналарда бўлиб, қиш мавсумида беморлар учун яратилаётган шароитлар, муассасалардаги иситиш тизими, қозонхоналар, улардаги кўмир ва ёқилғилар захиралари ва тиббиёт муассаларнинг қишки даврдаги фаолиятини ўрганди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ жойларга чиққан ҳолда вилоятнинг Андижон тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 2 ва 5-сон оилавий поликлиникалари хамда Избоскан тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси фаолиятини ўрганди.
Ўрганиш жараёнларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган тезкор чора-тадбирлар белгиланиб олинди.
1 минута
9 декабря 2022