Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиб, мамлакатимиз спорт тарихида янги саҳифа очганидан хабарингиз бор. Айни кунларда омихта таркиб билан океан ортида ўтадиган мундиалга жиддий ҳозирлик кўраётган «оқ бўрилар» (терма жамоамизнинг лақаби) бутун дунё футбол экспертлари ва ОАВ эътиборида турибди. Европанинг энг нуфузли спорт манбаларидан бири — Польшанинг «TVP Sport» портали ҳам вакилларимизнинг тарихий дебют марафони олдидан кенг қамровли таҳлилий мақола эълон қилди. Халқаро журналистлар мақолада терма жамоамизнинг кучли томонлари, асосий тактик услублари ҳамда бўлажак ўйинларда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўладиган етакчи футболчиларимизни алоҳида эътироф этиб ўтишган. Польшалик экспертларнинг фикрига кўра, жамоамизнинг бош ҳаракатлантирувчи кучи ва ҳақиқий сардори сифатида яна Элдор Шомуродов эътироф этилмоқда. Италия А Сериясидаги ёрқин ўйинлари билан Европа футболи ихлосмандларига яхши таниш бўлган ҳу