Жиззах шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси ва «Юксалиш» ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродов, шунингдек, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси раҳбари Бобур Умурзаков ҳамда 20 дан ортиқ тадбиркор иштирок этди. Учрашувда тадбиркорларни қийнаётган масалалар, таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Бу каби мулоқотлар бизнес муҳитини яхшилаш ва давлат–тадбиркор ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе