Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззахда “Жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинининг 2-мавсуми бошланди

Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда “Жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Жиззах гарнизони, вилоят ҳокимлиги, Ҳарбий прокуратура, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Ёшлар ишлари бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, фахрийлар ва ёшлар иштирок этди. Йиғинда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган ёшлар иштирок этиб, дастур доирасида уларга ҳарбий тайёргарлик, Қуролли Кучлар фаолияти, фуқаролик ва ватанпарварлик бурчлари ҳамда касб-ҳунарга ўргатиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади. Шунингдек, маънавий-маърифий суҳбатлар, спорт мусобақалари ва маданий тадбирлар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Жиззахда “Жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинининг 2-мавсуми бошланди

Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда “Жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик ўқув йиғинининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Жиззах гарнизони, вилоят ҳокимлиги, Ҳарбий прокуратура, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Ёшлар ишлари бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, фахрийлар ва ёшлар иштирок этди.

Йиғинда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган ёшлар иштирок этиб, дастур доирасида уларга ҳарбий тайёргарлик, Қуролли Кучлар фаолияти, фуқаролик ва ватанпарварлик бурчлари ҳамда касб-ҳунарга ўргатиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади. Шунингдек, маънавий-маърифий суҳбатлар, спорт мусобақалари ва маданий тадбирлар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе