Ғаллаорол туманида маънавий–маърифий соҳани тизимли йўлга қўйиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти бўлими раҳбари И. Умарованинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабул давомида иштирокчилар томонидан Жийдали маҳалласидаги ўқув марказини китоблар билан бойитиш, тарғиботчиларни зарур воситалар билан таъминлаш, ахборот-кутубхона маркази фондини кенгайтириш ҳамда маҳаллалардаги маърифат ишларини кучайтириш бўйича таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Мурожаатларнинг аксар қисми жойида ҳал этилди, муддат талаб этадиган масалалар эса назоратга олинди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе