Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йил январь–февраль ойларида мамлакатимизда йирик корхоналар томонидан 4,1 трлн сўмлик кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Жиззах вилоятида бу кўрсаткич 19,3 млрд сўмни ташкил этди. Ҳудудда тўқимачилик ва тикиш-трикотаж йўналишида катта имкониятлар мавжуд. Хом ашё базаси, меҳнат ресурслари ҳамда саноат зоналари соҳани жадал ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратмоқда. Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва экспортбоп маҳсулотлар турини кенгайтириш орқали натижаларни янада ошириш мумкин. Бу эса янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш ва иқтисодий ўсишга хизмат қилади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе