Pinkod.uz нашри очиқ манбаларга таяниб, 2025 йилда Ўзбекистондаги айрим хусусий телеканалларнинг молиявий кўрсаткичларини таҳлил қилди. Маълумотларга кўра, ўтган йил якуни бўйича Sevimli TV энг юқори даромад ва соф фойда қайд этган телеканал бўлган. Каналнинг юридик эгаси ҳисобланган MASTER MEDIA PRODUCTION AND BROADCAST МЧЖ 2025 йилда 243,6 млрд сўм даромад олган. Шундан 82,1 млрд сўм соф фойда ҳисобланади. Фойда кўрган телеканаллар қаторида ZO‘R TV ҳам бор. Унинг даромади 199,6 млрд сўм, соф фойдаси эса 53,6 млрд сўмни ташкил этган. Uzreport TV 2025 йилда 113,7 млрд сўм даромад олган бўлса-да, соф фойдаси нисбатан кам — 444,9 млн сўм бўлган. MY5 TV эса 86,2 млрд сўм даромад ва 1,3 млрд сўм соф фойда қайд этган. Renessans TVнинг даромади 19,1 млрд сўм, соф фойдаси 1,8 млрд сўмни ташкил қилган. Таҳлилдаги телеканаллар орасида фақат Milliy TV йилни зарар билан якунлаганини кўриш мумкин. Канал 2025 йилда 101,8 млрд сўм даромад топган, аммо 2,9 млрд сўм зарар кўрган. @jurnalistika
Sevimli TV — энг даромадли, Milliy TV эса зарарда
28 апреля28 апр
1
~1 мин