🎼 Жиззах шаҳрида “Иқтидор мактаб ансамбли” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. ⏭ Мазкур танловдан кўзланган асосий мақсад — иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг истеъдодини намоён этишига имконият яратиш, қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, маънавий оламини бойитиш ҳамда миллий санъат анъаналари ва йўналишларини асраб-авайлашдан иборат бўлди. Танлов якунларига кўра: 🥇 1-ўрин — 20-мактаб "Ўзбек халқ чолғу болалар ансамбли" жамоаси. 🥈 2-ўрин — Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби "Доирачилар ансамбли" жамоаси ҳамда 7-мактаб "Наво" жамоаси 🥉 3-ўрин — 16-мактаб "Ниҳол" жамоаси ҳамда 6-мактаб "Наво гулдастаси" жамоаси. Ғолиб жамоалар фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе