Хусусан, D047 автомобиль йўлининг Навбаҳор айланма кўприги атрофидаги 30 гектар майдон босқичма-босқич обод масканга айлантирилмоқда. Ҳудуд тўлиқ ўраб олиниб, тозалаш ва тартибга келтириш ишлари амалга оширилди. Мазкур ҳудудда 35 000 дона турли хил дарахт ва бута кўчатлари экилмоқда, пиёдалар йўлаклари барпо этилмоқда. Шунингдек, 3 километр масофага суғориш тизими тортилиб, томчилатиб суғориш усули жорий этилмоқда. Бундан ташқари, 30 нафар фуқаро иш билан таъминланиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Шароф Рашидов туманида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда
2 дня назад2 дня назад
~1 мин