Жиззах вилоятида хизматлар соҳасини ривожлантириш, айниқса савдо инфратузилмасини кенгайтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар амалий натижалар бермоқда. 2026 йил январь–февраль ойларида республика бўйича савдо хизматлари ҳажми 26,3 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,8 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида Жиззах вилоятида мазкур кўрсаткич 775,5 млрд сўмга етди. Бу эса ички бозор фаоллиги ортиб бораётгани, тадбиркорлик субъектлари кўпайиб, савдо кўлами кенгаяётганини кўрсатади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе