Арнасой туманида вилоят ҳокими Улуғбек Мустафоев раҳбарлигида 2026-йил пахта ҳосилига сифатли ишлов беришга бағишланган амалий семинар ташкил этилди. Тадбирда замонавий агротехнологиялар, жумладан, ерга самарали ишлов бериш ва дори воситаларини аниқ сепишга мўлжалланган инновацион ускуналар синовдан ўтказилди. Шунингдек, фермер хўжаликларида чигит экиш жараёнлари билан танишилиб, мутахассисларга амалий тавсиялар берилди. Якунда пахта етиштиришда илғор тажрибаларни кенг жорий этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе