! Зарбдор тумани спортсевар ёшларнинг қизиқарли баҳсларига мезбонлик қилмоқда. Бугун «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида футбол ва мини-футбол бўйича «ДХХ раиси кубоги – 2026» мусобақасига старт берилди. Тадбир давомида ҳарбий оркестр наволари, отлиқлар юриши ва Амир Темур сиймоси акс этган театрлаштирилган томошалар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. Туман ҳокими Бекзод Ташпулатов ёшларга омад тилар экан, бу каби мусобақалар янги иқтидорларни кашф этишда муҳим эканини қайд этди. Мусобақанинг очилиш қисмида яна бир қувончли воқеа содир бўлди: яқинда ўзбек жанг санъати бўйича Осиё чемпиони бўлган зарбдорлик Шуҳрат Шавкатов алоҳида тақдирланди. Тайёр бўлинг, олдинда ҳаяжонли ўйинлар кутмоқда! Қуръа ташлаш натижаларига кўра жамоалар ўз рақибларини билиб олишди. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе