🏆 Жорий йилнинг 4-апрел куни Жиззах Политехника институтида Халқаро Турон фанлар академиясининг Жиззах филиали томонидан халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи, Жиззах вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи Эркин Иргашевич Халматов Ўрта Осиё халқлари тарихи институти Турон фанлар академияси Президиумининг қарори билан "Турон фанлар академияси академиги" илмий унвонига сазовор бўлдилар. Эркин Иргашевич Халматовни ушбу юксак илмий унвон билан чин юракдан табриклаймиз! Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе