Ўзбекистонда дорихоналар орқали онлайн савдо йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Янги тартибга кўра: — дориларни электрон платформалар орқали буюртма қилиш мумкин бўлади; — ҳар бир дорихонада онлайн буюртмаларни бериш ташкил этилади; — курьерлар дориларни махсус термоконтейнерларда етказиб беради. Шунингдек, дори ўрамларини очиш тақиқланади ва етказиб бериш учун қатъий талаблар белгиланади. Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 июлгача электрон савдо учун махсус “бонд омбори” тизими ҳам синов тариқасида жорий этилади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе