Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззахдаги "BMB AGRO PLUS" корхонасида пиёзни чуқур қайта ишлаш жараёни қизғин давом этмоқда

Юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жиззах вилоятида жойлашган "BMB AGRO PLUS" корхонаси бу борада илғор тажрибаларни қўллаган ҳолда, айни кунларда пиёз маҳсулотини қуритиш жараёнини юқори суръатларда олиб бормоқда. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада иш жараёни бир неча босқичдан иборат: — Ҳосил қатъий назорат остида сараланади; — Махсус автоматлаштирилган ускуналарда ювилади ва бир хил ўлчамда тўғралади; — Қуритиш жараёнида маҳсулотнинг табиий таъми, ранги ва барча фойдали микроэлементлари сақлаб қолинади. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе

Жиззахдаги "BMB AGRO PLUS" корхонасида пиёзни чуқур қайта ишлаш жараёни қизғин давом этмоқда

Юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жиззах вилоятида жойлашган "BMB AGRO PLUS" корхонаси бу борада илғор тажрибаларни қўллаган ҳолда, айни кунларда пиёз маҳсулотини қуритиш жараёнини юқори суръатларда олиб бормоқда.

Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада иш жараёни бир неча босқичдан иборат:

— Ҳосил қатъий назорат остида сараланади;

— Махсус автоматлаштирилган ускуналарда ювилади ва бир хил ўлчамда тўғралади;

— Қуритиш жараёнида маҳсулотнинг табиий таъми, ранги ва барча фойдали микроэлементлари сақлаб қолинади.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе