Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарбдор тумани бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. Натижада фуқаро Ш.Р. фуқаро Э.М.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини Корея давлатига ишлашга юборишини ваъда қилиб, эвазига 65 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг Jizzaxnews |Тelegram | Facebook | Dzen | YouTubе
Жиззахда фирибгарлик йўли билан фуқародан 65 млн сўм олган шахс ушланди
30 марта30 мар
~1 мин