Найти в Дзене
Jizzaxnews

Таниқли журналист Карим Баҳриев вафот этди

Устоз журналист, ёзувчи, таржимон, собиқ депутат ва сиёсатчи Карим Баҳриев 64 ёшида оламдан ўтди. Карим Баҳриев 1962 йили Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Самарқанд давлат университети рус филологияси факултети, Москва Давлат Университетининг Журналистика факултетини тугатган. “Ҳуррият”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Маърифат” газеталари ва “Жаҳон адабиёти”, “Дугоналар” журналларида фаолият юритган. “Сабр косасининг синиқлари”, “Томчидил” шеърий китоблари, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари”, “Журналистнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулияти”, “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари”, “Ҳақиқат талабгоримиз”, “Сўз эркинлиги ҳақида сўз” каби китоблари нашр этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Карим Баҳриев таржимасидаги ўндан ортиқ чет шоир ва ёзувчиларнинг романлари, шеърлари ва балладалари чоп этилган.   Фаолияти давомида у “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси ҳузуридаги “Мерос–ньюс” ахборот хизматига раҳбарлик қилган

Таниқли журналист Карим Баҳриев вафот этди

Устоз журналист, ёзувчи, таржимон, собиқ депутат ва сиёсатчи Карим Баҳриев 64 ёшида оламдан ўтди.

Карим Баҳриев 1962 йили Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Самарқанд давлат университети рус филологияси факултети, Москва Давлат Университетининг Журналистика факултетини тугатган. “Ҳуррият”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Маърифат” газеталари ва “Жаҳон адабиёти”, “Дугоналар” журналларида фаолият юритган.

“Сабр косасининг синиқлари”, “Томчидил” шеърий китоблари, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари”, “Журналистнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулияти”, “Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари”, “Ҳақиқат талабгоримиз”, “Сўз эркинлиги ҳақида сўз” каби китоблари нашр этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Карим Баҳриев таржимасидаги ўндан ортиқ чет шоир ва ёзувчиларнинг романлари, шеърлари ва балладалари чоп этилган.  

Фаолияти давомида у “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси ҳузуридаги “Мерос–ньюс” ахборот хизматига раҳбарлик қилган